70-«Эмми» мукофотларини топшириш маросими Лос-Анжелесда бўлиб ўтди, деб ёзади «Коммерсантъ».
«Энг яхши драматик сериал» йўналишида бош совринни «Тахтлар ўйини» қўлга киритди. Энг яхши комедияли сериал эса «Ажойиб миссис Мейзел» бўлди.
Ушбу сериалда бош ролни ижро этган Рейчел Броснахен комедия йўналишидаги энг яхши актриса деб топилди. Комедия йўналишидаги энг яхши актёр эса Билли Хейдер бўлди («Барри» сериали).
Драматик сериалдаги роллари учун энг яхши актриса ва актёр Клэр Фои («Тож») ва Мэттью Риз («Америкаликлар») бўлди. Иккинчи даражали энг яхши актёр ва актриса номларига Питер Динклейж («Тахтлар ўйини) ва Тэнди Ньютон («Ёввойи Ғарб олами») сазовор бўлди.
Энг яхши драматик сериал режиссёри — Стивен Долдри («Тож»), сценарийнавислар — Жоэль Филдс ва Жозеф Вайсберг («Америкаликлар») бўлди.
Изоҳ (0)