Аввалроқ Испаниянинг Мадрид шаҳрида 24—25 сентябрь кунлари Бутунжаҳон футбол саммити бўлиб ўтгани ва ушбу саммитда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Бош директори Омон Ғофуров бошчилигидаги делегация иштирок этгани ҳақида хабар берилганди.
Саммит доирасида Ўзбекистон делегацияси вакиллари бир қанча Европа футбол жамоатчилиги вакиллари билан учрашувлар ўтказди ва бир қатор лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди.
Хусусан, «Реал Мадрид» клубига тўғридан тўғри хизмат кўрсатадиган Adidas Generation компанияси вице-президенти Карлос Пулидо билан музокаралар ўтказилди. Adidas Generation компанияси Adidas бренди остида иштирок этадиган машҳур клублар билан ўртоқлик ўйинларини ва ўқув-машғулот йиғинлар ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширади.
Дунёнинг машҳур компанияларидан бири ҳисобланган Amazon компанияси вакили Алессандро Татаранни билан бўлиб ўтган учрашув чоғида Ўзбекистонда футбол маркетингини такомиллаштириш ва ўзбек футболи брендини ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.
Аввалроқ ПФЛнинг Германия Бундеслигаси билан ҳамкорлик меморандуми имзолагани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)