Испаниянинг Мадрид шаҳрида 24—25 сентябрь кунлари Бутунжаҳон футбол саммити бўлиб ўтди. Ушбу саммитда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Бош директори Омон Ғофуров бошчилигидаги делегация иштирок этди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Саммит доирасида Ўзбекистон делегацияси вакиллари бир қанча Европа футбол жамоатчилиги вакиллари билан учрашувлар ўтказди ва бир қатор лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди.
Жумладан, Европанинг ТОП-5 чемпионатлари қаторига кирувчи Германия Бундеслигасининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Бернд Вилмс билан музокара ўтказилди. Музокара доирасида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Бундеслига ўртасида бир қанча йўналишлар (мухлислар билан ишлаш, футбол академиялари, ўртоқлик ўйинлари) бўйича ҳамкорлик қилиш учун меморандум имзолашга келишиб олинди. Ушбу масала бўйича Бундеслига вакиллари яқин кунлар ичида Тошкентга келадиган бўлди.
Изоҳ (0)