Бугун, 27 сентябрь санасида УЕФА ташкилоти 2024 йилда футбол бўйича Европа чемпионатига Германия мезбонлик қилишини эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.
Унга кўра, овоз бериш натижасида Германия мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритди. Немислар Туркиядан 3 баравар овоз кўп тўплаган. Яъни УЕФА ижроқўми аъзоларидан 12 нафари Германияга, 3 нафари эса Туркияга овоз берган. Яна бири эса бетараф қолган. Қайд этиш жоиз, мезбонлик учун мазкур икки давлатдан бошқа даъвогарлар йўқ эди.
Германия бунгача 3 та катта мусобақага мезбонлик қилган. Икки бор Жаҳон чемпионати ва бир марта Европа чемпионати.
Евро—2024 аризаси учун Германия 10 та шаҳардаги стадионларни танлаган эди: Берлин, Мюнхен, Дортмунд, Гельзенкирхен, Штутгарт, Гамбург, Дюссельдорф, Кёльн, Лейпциг ва Франкфурт-Майн.
Изоҳ (0)