Тошкентдаги Алоқа тарихи музейида 27 сентябрь куни Франциядаги «Мерос» ассоциацияси билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида видеоконференция ўтказилди, деб ёзади ЎзА.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда тегишли вазирлик ва идоралар, кенг жамоатчилик вакиллари, журналистлар иштирок этди.
Конференцияда турли миллат вакиллари ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хориждаги дўстлик ва ҳамкор тузилмалар билан ўзаро муносабатларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Видеомулоқот чоғида «Мерос» ассоциацияси президенти Фарруҳбек Йўлдошев ташкилот фаолияти, истиқболдаги режалари ҳақида маълумот берди. Хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқаларни кенгайтириш, икки мамлакат ўртасидаги ижтимоий-гуманитар алоқаларни янада яхшилаш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
Видеоконференция сўнгида ҳамкорлик ва ўзаро фикр алмашиш бўйича доимий мулоқотни йўлга қўйишга келишиб олинди.
Изоҳ (0)