Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати Кичик ҳалқа йўлида, Истироҳат ва Бешқайроғоч кўчалари кесишмасида йўлнинг кенгайтирилиши билан боғлиқ кўплаб саволлар келиб тушаётганини билдирди.
Сўров қатнашчиларининг кўпчилиги йўл кенгайтирилишини маъқуллагани учун масъул идоралар томонидан мазкур ҳудудда йўл ҳаракатини оптималлаштириш юзасидан ишларни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Бу ердаги кесилган дарахтлар ўрнига икки баробар кўп кўчат экилиши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)