«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига қарашли «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ фаолиятини янада яхшилаш мақсадида, ҳозирги кунда тизимда бир қанча ишлар олиб борилмоқда, деб хабар беради акциядорлик жамияти ахборот хизмати.
«Ташкилий тузилма ҳамда низомлар қайтадан шакллантирилмоқда. Шу сабабли агар сизда ‘Ўзтемирйўлйўловчи’ АЖ фаолияти такомиллашувига доир таклиф ва истакларингиз бўлса, l@railway.uz электрон манзилга ёзиб қолдиришингиз мумкин», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)