Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали қанча миқдорда қарз берилаётганида қарз шартномаси расмийлаштирилиши зарурлиги ҳақида маълумот берди.
Агар кимгадир энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ суммада (1 миллион 843 минг сўм) қарз бераётган бўлсангиз, бунда қарз беришни ёзма равишда (масалан, тилхат) расмийлаштиришингиз шарт.
Қарз шартномасини ёзма равишда расмийлаштирмаслик, қарз қайтарилмаганда қарзни суд орқали талаб қилиб олишда жиддий ҳуқуқий муаммоларни келтириб чиқаради.
Изоҳ (0)