Кеча, 23 сентябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон Pepsi Суперлигаси иккинчи босқичининг 24-тури доирасида чемпионлик учун курашаётган «Локомотив» ва «Бунёдкор» Тошкентда ўзаро кураш олиб борди.
Ўйинда «Локо» «қалдирғочлар»ни 2:1 ҳисобида таслим этиб, мусобақа жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. Учрашув якунига етгач стадиондаги мухлислар қизиқ бир ҳолатнинг гувоҳига айланишди. «Локомотив» клубининг сербиялик легионер футболчиси Игорь Йелич ўйин якунланиши билан яшил майдоннинг ўзида қаллиғидан турмушган чиқишини сўради. Қиз эса севинчдан кўзларига ёш олиб, кўплаб мухлислар гувоҳлигида Игорнинг таклифига розилик билдирди.
Изоҳ (0)