Бугун, 24 сентябрь санасида Лондон шаҳрида ФИФА йилнинг энг яхши ўйинчиларини тақдирлаш маросимини ўтказади.
Қайд этилишича, маросимда The Best соврини учун якуний уч кишидан иборат рўйхатдан ўрин олган Криштиану Роналду қатнашмайди. Чунки «Ювентус» 26 сентябрь, чоршанба куни Италия А Сериясининг 6-турида «Болонья»га қарши майдонга тушади. Вақт етишмовчилиги сабаб Роналду Лондонга учмаган.
Шунингдек, йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар қаторидан ўрин олмаган бўлса ҳам аввалроқ маросимга боришини эълон қилиб қўйган Лионель Месси ҳам Лондонга шахсий сабаблар боис келмайдиган бўлган. Маълумот учун Месси йилнинг энг чиройли голи учун номзодлар қаторидан жой олган.
Изоҳ (0)