Ўзбекистон ва Украина 2019 йилдан тўғридан-тўғри рейсларни қайта тиклашни муҳокама қилди, деб ёзади Spot Украина инфратузилма вазирлигига таяниб.
Украина идораси вакиллари Ўзбекистонга «Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва фойдаланилмаган имкониятлар» халқаро конференцияси чоғида ташриф буюриб, Ўзбекистон парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси вакиллари билан 2019 йил баҳор-ёз давридан бошлаб Тошкент ва Киев ўртасида тўғридан-тўғри рейсни қайта тиклаш ҳақида музокаралар ўтказди.
2017 йил декабрида имзоланган баённома асосида, гап бир ҳафтада икки марта (ҳар бир мамлакат миллий ташувчиси учун биттадан) амалга ошрииладиган иккита рейс ҳақида бормоқда.
Шунингдек, Украина делегацияси Ўзбекистон давлат автомобиль транспорти агентлиги раҳбари билан халқаро автомобиль ташувлари учун квоталарни ошириш масаласини муҳокама қилди.
Бундан ташқари, Украина ва Ўзбекистон Ташувчилар ассоциациялари автомобиль юк ташувлари бўйича қўшма операторни яратиш йўл харитасини ишлаб чиқишга келишиб олди.
Изоҳ (0)