Бугун, 24 сентябрь куни Тошкентда теннис бўйича аёллар ўртасида соврин жамғармаси 250 000 АҚШ доллари бўлган WTA турнирининг асосий давраси бошланади.
Мусобақанинг асосий тўрида 32 нафар ракетка усталари ғолиблик учун кураш олиб боради. Ўзбекистонлик теннисчилардан яккалик баҳсларида Сабина Шарипова ва Нигина Абдураимова иштирок этади. Қуръа натижаларига кўра, Сабина мусобақани россиялик Маргарита Гаспарянга қарши бошласа, Нигина Абдураимова германиялик Мона Бартелга қарши кортга чиқади.
Турнирнинг биринчи ракеткаси сифатида руминиялик Ирина-Камила Бегу иштирок этади. Иккинчи рақам остида эса Беларусь вакиласи Вера Лaпко сараланган.
Жуфтлик баҳсларида Нигина Абдураимова россиялик Анна Калинская билан, Оқгул Омонмуродова эса канадалик Эжени Бушар билан бирга иштирок этади. Баҳслар 29 сентябрга қадар давом этади.
Изоҳ (0)