Бугун, 23 сентябрь санасида ўтказилиши белгиланган Англия премьер-лигасининг 6-тури сўнгги учрашуви ҳам якунланди.
Турнинг сўнгги ўйинида «Арсенал» ўз майдонида «Эвертон»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккала гол ҳам иккинчи бўлимда киритилди. Аввалига 56-дақиқада Александр Ляказетт ҳисобни очган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб, Пьер-Эмерик Обамеянг ҳисобни 2:0 кўринишида бўлишини таъминлади.
Шу тариқа АПЛ 6-тури ўз ниҳоясига етди.
Англия премьер-лигаси
6-тур беллашувлари
23-сентябр, якшанба
«Арсенал»—«Эвертон» 2:0
Голлар: 1:0 – 56 Ляказетт, 2:0 – 59 Обамеянг.«Арсенал»: Чех, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Папастатопулос (Холдинг, 39), Озил, Жака, Торрейра, Рэмзи (Уэлбек, 80), Обамеянг (Ивоби, 69), Ляказетт.
«Эвертон»: Пикфорд, Кин, Динь, Кенни, Зума, Сигурдссон, Дэвис, Уолкотт (Бернард, 72), Гуйе, Ришарлисон, Кэлверт-Льюин (Тосун, 72).
Огоҳлантиришлар: Торрейра (15), Динь (27), Папастатопулос (30).
Изоҳ (0)