Туниснинг ат-Тиб бурнида юзага келган сув тошқини оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳукумат вакилларига таяниб, Frans Press агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
22 сентябрь, шанба кунги кучли ёмғирлар оқибатида баъзи туманлардаги сув сатҳи 1,7 метрга кўтарилганлиги, бу эса кўприк ва йўлларнинг вайрон бўлишига олиб келганлиги хабар қилинмоқда.
Агентликка кўра, ҳалок бўлганлар орасида икки қиз ва 60 ёшли эркак бор. Тўртинчи қурбон ҳақидаги маълумотлар келтирилмаган.
Тунис расмийлари қидирув-қутқарув ишларига полиция, армия ва қутқарув жамоалари, шунингдек, иккита вертолёт ва тез ёрдам жамоалари жалб этилганлигини маълум қилди.