Кеча, 22 сентябрь санасида Лондондаги «Уэмбли» стадионида катта бокс оқшоми бўлиб ўтди.
Оқшомнинг асосий жанги WBO, WBA, IBO ва IBF чемпионлик камарлари учун кечди. Камарлар эгаси британиялик Энтони Жошуа россиялик Александр Поветкинга қарши рингга чиқиб, жангнинг 7-раундида уни нокаутга учратди. Шу тариқа Жошуа жангни муддатидан якунлаб, ғалаба қозонди. Натижада Энтони проф рингдаги зафарли юришини давом эттирган ҳолда камарларини ҳимоя қилди.
Мазкур жангдан сўнг Энтони Жошуанинг профедссионал боксдаги ғалабалари сони 22 тага етди. Битта ҳам мағлубият йўқ, 21 та жангда эса нокаут билан ғалаба қозонган. 39 ёшли Поветкин эса профессионал рингдаги 2-мағлубиятини қабул қилиб олди. Унинг ҳисобида 35 та ғалабали жанг бўлса, шулардан 24 таси нокаут орқали қўлга киритилган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур бокс оқшомида ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов никарагуалик Хулио Лагунани 4-раундда нокаутга учратганди.
Изоҳ (0)