Профессионал боксда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов ўзининг навбатдаги жангини Британиядаги «Уэмбли» стадионида ўтказди.
Шаҳрамга бугунги жангда никарагуалик Хулио Лагуна рақиблик қилди. Ўзбекистонлик боксчи рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, жангни муддатидан аввал ўз фойдасига ҳал қилди. Шу тариқа унинг проф рингдаги ғалабали жанглар серияси 5 тага етди.
Маълумот учун, Ғиёсов шу кунгача проф рингда тўрт маротаба рингга чиқиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонганди (3 таси нокаут). Лагуна эса 14 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғолиб бўлганди. 10 та жангни муддатидан олдин якунлашга эришганди.
Эслатиб ўтамиз, «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтадиган жанг оқшомининг асосий тўқнашуви Энтони Жошуа ва Александр Поветкин ўртасида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)