Бугун, 23 сентябрь санасида футбол бўйича Ўзбекистон Pepsi Суперлигасининг 2-босқич 24-тур учрашувлари доирасида учта беллашув бўлиб ўтиши белгиланган эди. Улардан иккитаси ўз ниҳоясига етди.
Турнинг марказий ўйини Тошкентда кечди. Чемпионлик учун курашаётган икки жамоа — «Локомотив» ҳамда «Бунёдкор» ўзаро кураш олиб борди. Учрашувда ҳисоб 3-дақиқада Темурхўжа Абдуҳолиқов томонидан очилди. 35-дақиқада Хуршид Ғиёсов «Бунёдкор»нинг жавоб голини киритди. Иккинчи бўлимнинг 48-дақиқасида Ҳусниддин Ғофуров «Локо»га уч очко келтирган голга муаллифлик қилди. Шу тариқа ҳисоб 2:1 ҳисобида «темирйўлчилар» фойдасига ҳал бўлди.
Олмалиқда эса Pepsi Суперлигада қолиш учун курашаётган АГМК Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Айни дамда турнинг сўнгги учрашуви «Навбаҳор» ҳамда «Металлург» жамоалари ўртасида бўлиб ўтмоқда.
Pepsi Суперлига
24-тур беллашувлари
23 сентябрь, якшанба
Изоҳ (0)