• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Марказий банки қайта молиялаш ставкасини 16 фоизгача оширди

    Ўзбекистон Марказий банк Бошқаруви қайта молиялаш ставкасини 2018 йилнинг 25 сентябридан 2 фоиз бандга ошириб, йиллик 16 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Мазкур қарор сўнгги ойларда юзага келган ташқи иқтисодий вазиятни инобатга олган ҳолда қабул қилиниб, инфляцион кутилмаларнинг ошиши, маъмурий тартибга солинадиган нархларнинг ўсиши ва валюта алмашув курси ўзгаришининг ички нархларга таъсири кучаяётган шароитларда инфляцион босимни пасайтиришга йўналтирилган.

    Йиллик инфляция суръатларининг секинлашиб боришига қарамасдан, инфляцион хатарларнинг кучайиши ҳисобига келгусида ушбу динамиканинг ўсиш томонга ўзгариши эҳтимоли кескин ошди. Пул-кредит сиёсатининг қатъийлаштирилиши мазкур хатарларни ҳамда инфляцион кутилмаларни пасайишига хизмат қилади.

    Инфляция ва инфляцион кутилмалар

    Йиллик инфляция даражаси 2018 йилнинг август ойида ҳам дастлабки прогноз кўрсаткичлари доирасида пасайишда давом этиб, 15,7 фоизни ташкил этди. Мазкур динамика мева-сабзавотлар нархларининг мавсумий арзонлашиши ҳамда 2017 йилдаги пул массаси ошиши ва миллий валюта девальвациясининг инфляция даражасига таъсирини камайиб бориши билан изоҳланади.

    Марказий банк томонидан 2018 йилнинг бошида иқтисодий ривожланишнинг базавий сценарийсига мувофиқ йил якуни бўйича инфляция даражасини 11,5-13,5 фоиз оралиғида бўлиши прогноз қилиниб, ушбу прогноз қуйидагиларга асосланган эди:

    • асосий савдо ҳамкор давлатларда макроиқтисодий барқарорликнинг янада мустаҳкамланиши билан мамлакатимиз учун қулай ташқи иқтисодий шароитларнинг сақланиб қолиниши;
    • маъмурий тартибга солинадиган нарх ва тарифларнинг бир маромда оширилиши;
    • умумлаштирилган давлат бюджетининг мувозанатли ижроси таъминланиши;
    • иқтисодиётни кредитлаш ҳажмларининг мўътадил суръатларда ўсиши.
    Аммо, бугунги кунда юзага келган ҳолат монетар сиёсатнинг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари ва кейинги пул-кредит сиёсати шарҳларида қайд этилган инфляцион хатарларнинг кучаяётганлигини кўрсатмоқда. Инфляцион хатарларнинг кучайиши қуйидаги омиллар билан изоҳланади.

    Биринчидан, ташқи омиллар таъсирида сўмнинг «реал самарали алмашув курси»нинг ошиб бораётганлиги. Девалвацион босимнинг кучайиши Ўзбекистон иқтисодиётининг ташқи савдо соҳасидаги асосий ҳамкор давлатлар валюталарининг кескин қадрсизланишига жавобан мослашуви билан боғлиқ бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

    Ҳисоб-китобларга кўра, алмашув курси ўзгаришининг инфляция даражасига кумулятив таъсири кейинги еттита чорак давомида кузатилиб, унинг энг юқори нуқтаси иккинчи ва тўртинчи чораклар оралиғига тўғри келади.

    Иккинчидан, кредитлаш ҳажмларининг юқори суръатларда ўсиши натижасида иқтисодиётда истеъмол ва инвестицион талабнинг ошиши.

    Учинчидан, маъмурий тартибга солинадиган нархларнинг кутилган даражага нисбатан юқорироқ оширилиши, шунингдек, электр энергияси ва табиий газ тарифларининг бозор шароитларига мослаштирилишининг кутилаётганлиги.

    Тартибга солинадиган нархлар оширилишининг умумий инфляция даражасига таъсири юқори бўлса-да, ушбу нархларнинг эркинлаштирилиши иқтисодиётда тўпланиб қолган таркибий номутаносибликларни бартараф этиш учун зарурий чора ҳисобланади.

    Мазкур жараённи ортга сурилиши пул-кредит сиёсатининг нархлар барқарорлигини таъминлашдаги самарадорлигини пасайтиради ҳамда иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотларни сифатли амалга оширилишига тўсқинлик қилади.

    Тўртинчидан, бюджет харажатларининг прогноз кўрсаткичларидан юқори бўлиши ва умумлаштирилган давлат бюджетининг мувозанатли ижросини таъминлаш бўйича хатарларнинг ортиши.

    Шу билан бирга, 2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг қисқа муддатли инфляцион кутилмаларининг пасайиши билан бир қаторда узоқ муддатли кутилмаларнинг барқарорлашуви қайд этилган эди.

    Бугунги кунда, ташқи иқтисодий ҳолат ва унинг таъсирида ички бозордаги ўзгаришлар натижасида август ойи якуни бўйича қисқа муддатли кутилмаларнинг июль ойига нисбатан ўсиши кузатилди. Шунингдек, узоқ муддатли инфляцион кутилмалар жорий йилнинг иккинчи чорагида нисбатан юқори, лекин барқарор бўлган бўлса, июль ойидан бошлаб уларда ҳам ўсиш динамикаси кузатила бошланди.

    Шунингдек, миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси бўйича кутилмаларнинг август ойида сезиларли ошиши кузатилди. Бунда, февраль ойидан бошлаб кутилмалар босқичма-босқич пасайиб, йил охиригача алмашув курсининг барқарор бўлиши кутилаётган эди. Август ойида эса девалвацион кутилмалар орди. Ушбу ҳолат, келгусида инфляцион кутилмаларнинг қўшимча равишда ошишига олиб келиши мумкин.

    Юқорида келтирилган омилларни ҳисобга олган ҳолда 2018 йил учун инфляциянинг дастлабки прогноз кўрсаткичлари қайта кўриб чиқилиб, йиллик инфляция прогнози 16-17 фоизгача оширилди.

    Иқтисодий фаолликнинг ички ва ташқи шароитлари

    Марказий банкнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, жорий йил якуни бўйича иқтисодиётнинг ўсиш суръати 5,0–5,2 фоиз оралиғида бўлади. Иқтисодиётнинг асосий тармоқлари бўйича белгиланган таркибий ислоҳотлар ва давлат корхоналарининг босқичма-босқич барқарор даромадлилик кўрсаткичларига чиқиши 2019 ва ундан кейинги йилларда ЯИМ реал ўсиши суръатларининг ошишига ижобий таъсир кўрсатади.

    Асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар, шу жумладан, ҳукуматнинг инвестицион характердаги харажатларининг юқори ўсиш суръатлари ҳамда истеъмол талабининг ошиши ташқи омилларнинг иқтисодий ўсишга салбий таъсирини юмшатиш имконини беради.

    Хусусан, қурилиш ишлари, айниқса уй-жой қурилиши ҳажмларининг ортиши ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилиши ушбу тармоқлар ва уларга туташ соҳаларда қўшимча иш ўринларини яратишга хизмат қилади.

    Шу билан бирга, асосий савдо ҳамкор мамлакатлардаги иқтисодий ва молиявий барқарорлик ўрта муддатли истиқболда Ўзбекистон миллий иқтисодиёти ривожланишининг муҳим шарти ҳисобланади.

    2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича тўлов баланси жорий операциялар ҳисобварағи қолдиғи -1,1 миллиард АҚШ долларни ташкил этди. Бу асосан ускуналар, технологик линиялар, хом ашё ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган бошқа товарлар импортининг юқори суръатларда ўсиши билан изоҳланади.

    Мазкур инвестицион талаб асосан хорижий кредит линиялари ва банкларнинг хорижий валютадаги кредитлари ҳисобига қопланмоқда.

    Марказий банкнинг ҳисоб-китобларига кўра, ўрта муддатли истиқболда тўлов балансидаги таркибий ўзгаришлар, юқори суръатларда ўсаётган инвестицияларни молиялаштиришда ташқи ресурслар улушининг ошиб бориши билан бирга иқтисодиётнинг янги шароитларга мослашувини ўзида ифода этади.

    Пул-кредит шароитлари

    2018 йилнинг II чорагида валюта тушумларининг ортиши монетар олтинни сотиб олиш натижасида вужудга келган қўшимча ликвидликни ўз вақтида стерилизация қилиш борасидаги Марказий банк имкониятларини қисман чеклади.

    Шу билан бир қаторда, 2018 йилнинг август ва сентябрь ойларида бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларининг ишлатилишини маълум даражада кўпайиши кузатилмоқда. Бу ҳам, ўз навбатида банк тизимидаги ликвидликнинг қўшимча ошишига олиб келмоқда.

    Натижада, банклар ликвидлилигини маълум даражада ошиши кузатилиб, ушбу ҳолат банклараро пул бозоридаги (июндаги 13,1 фоиз ва июлдаги 12,8 фоиздан августдаги 10,6 фоизгача) ва депозитлар бўйича фоиз ставкаларининг пасайишида ўз аксини топди.

    Қайта молиялаш ставкасининг оширилиши мажбурий резервларни шакллантириш механизмини ўзгариши билан бир қаторда, депозитлар бўйича ижобий реал фоиз ставкаларини таъминлаш орқали сўмдаги жамғармаларнинг жозибадорлигини ҳамда истеъмол ҳажмининг мувозанатли ўсишини қўллаб қувватлайди ва шу орқали банк тизимидан пул ресурслари чиқиб кетиш хатарини пасайтиради.

    Банкларда жалб қилинган депозитлар ҳажмининг ўсиши (фоиз тўловларини ошиши натижасида), ўз навбатида, узоқ муддатли ресурс базасининг кенгайишига замин яратади ва мос равишда иқтисодиётни барқарор инвестицион ресурслар билан таъминлашга хизмат қилади.

    Банк тизимида ликвидликнинг нисбий профицити мавжуд шароитда, қайта молиялаш ставкаси оширилиши жами кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаларига айтарли таъсир кўрсатмайди.

    Бунда, миллий валютадаги кредитлар бўйича бозор фоиз ставкаларининг нисбатан юқорилиги кредитларга бўлган талабнинг бир қисмини хорижий валютадаги кредитлар ҳисобига қондирилишига олиб келиб, ички валюта бозоридаги талаб ва таклиф даражасига билвосита таъсир кўрсатади.

    Марказий банк томонидан ушбу қабул қилинган қарорлар таъсирчанлигини ошириш мақсадида қўшимча стерилизация инструментларини фаоллаштириш бўйича чоралар кўрилади ҳамда давлат қимматли қоғозларини муомалага чиқариш бўйича Молия вазирлиги билан ҳамкорлик давом эттирилади.

    Қайта молиялаш ставкасининг оширилиши биринчи навбатда, инфляцион кутилмалар ва ташқи инфляцион омилларнинг кучайиши билан боғлиқ хатарларни минималлаштиришга қаратилган.

    Ажратилаётган кредит қўйилмаларининг қарийб ярми давлат дастурлари доирасидаги кредитлар ҳиссасига тўғри келиши, шунингдек, 2018 йилнинг 1 октябридан бошлаб жорий этиладиган мажбурий резервлар бўйича янги нормативлар депозитлар бўйича фоиз ставкалари ошганда ҳам кредитлар бўйича ставкаларни ошириш заруратини камайтириб банкларга фоиз юкламасини пасайтириш имконини беради. Бу ўз навбатида, мазкур қарор иқтисодий ўсиш суръатларига салбий таъсир кўрсатмаслигидан далолат беради.

    Марказий банк пул-кредит сиёсатини юритишда инфляцион хатарларни диққат билан кузатиб боради ҳамда келиб тушаётган маълумотлар таҳлилига асосланган босқичма-босқичли ёндашувдан фойдаланади. Марказий банк томонидан ички нархлар ўсишига монетар омиллар таъсирини пасайтириш мақсадида пул-кредит сиёсатининг барча инструментлари кенг қўлланилади.

    22.09.2018, 15:29   Изоҳ (0)   34148
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада 3 та автомобиль тўқнашувида 3 киши ҳалок бўлди, 3 киши жароҳатланди

    22.09.2018, 15:05

    Ўзбекистондаги 9 та ОТМга қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш учун қўшимча квоталар берилди

    22.09.2018, 14:24

    ИИВ Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги генерал-майор Ғофур Раҳимов 89 ёшида вафот этди

    22.09.2018, 11:29

    Ўзбекистонни 2019—2021 йилларда инновацион ривожлантириш стратегияси тасдиқланди

    22.09.2018, 10:26

    АҚШ Ўзбекистонда етиштирилган пахтани болалар меҳнатидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар рўйхатидан чиқарди

    22.09.2018, 10:05

    GM Uzbekistan дилерлик марказлари билан боғлиқ фаолиятини қайта кўриб чиқди

    22.09.2018, 09:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    BYD Tesla’дан ўзиш учун ўзининг энг арзон моделини тақдим этди

    Дунё | 13 июн, 17:25

    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда

    Реклама | 13 июн, 16:30

    “Вилоятдан келган таксичилар Тошкентда киракашлик қила олади” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 13 июн, 17:09

    “Тухум барак” географик кўрсаткич сифатида патентланди

    Ўзбекистон | 13 июн, 16:51

    Ўзбекистонда келаси ҳафта 44 даражагача иссиқ бўлади

    Ўзбекистон | 13 июн, 16:47

    Туркия: 273 мингдан ортиқ суриялик ватанига қайтган

    Дунё | 13 июн, 16:40

    “Афғонлар биз билан уришмаслик учун сувдан ричаг сифатида фойдаланяпти” — сиёсатшунос Ҳамид Содиқ

    Ўзбекистон | 13 июн, 16:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.