Ички ишлар вазирлиги Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги генерал-майор Ғофур Раҳимов 19-сентябр куни 89 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ички ишлар органларида 1949 йилдан хизмат фаолиятини бошлаган Ғофур Раҳимов нафақат тезкор хизматнинг малакали, кучли ходими, балки жамоат арбоби сифатида ҳам халққа танилди.
У хизмат давомида, хусусан, Андижон, Бухоро вилоятлари ИИБ бошлиғи, Ички ишлар вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган вақтларида кўплаб шогирдлар тайёрлади.
Бугунги кунда улар республика ички ишлар органларининг турли соҳаларида, раҳбарлик лавозимларида хизмат қилиб келмоқда.
Изоҳ (0)