Халқаро мақом анжуманида иштирок этган Япония делегацияси Ўзбекистон давлат консерваториясида маҳорат дарсини ўтмоқда, деб хабар беради ЎзА.
Президентнинг 17 ноябрдаги «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2018 йил 6 апрелдаги «Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш тўғрисида»ги қарорларига асосан Шаҳрисабз шаҳрида жорий йилнинг 6—10 сентябрь кунлари «Халқаро мақом санъати анжумани» бўлиб ўтган эди.
Унда 29 давлат вакиллари мақомнинг турли йўналишларида ўзаро баҳслашди. Анжуман тугаган бўлса-да, унинг шукуҳи, кўтаринки кайфияти ҳамон давом этмоқда.
Айни вақтда мазкур тадбирда иштирок этган Япония делегацияси вакиллари Ўзбекистон давлат консерваториясининг «Халқ чолғулари» кафедраси профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда педагоглар, созандалар ва талабалар учун маҳорат сабоқларини ўтамоқда.
«Сабоқлар миллий, хорижий мусиқа санъати, ривожи, бир-бирига уйғун санъат турлари, созлар хусусида бормоқда. Амалий руҳда ташкил этилган маҳорат сабоқлари жараёнида мусиқий созлардан куйлар ижро этилмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)