Нью-Йоркда аёл киши пичоқ билан болалар боғчасига ҳужум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net» маҳаллий ОАВларга таяниб.
Полиция маълумотларига кўра, ҳужумни 52 ёшли аёл амалга оширилган, шунингдек, у ўзига ҳам жароҳатлар етказган. У ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан қўлга олинган.
Ҳужум оқибатида беш киши, шу жумладан, уч бола жабрланди. Шунингдек, болалар марказининг бир ходимаси ва болалардан бирининг онаси яраланди.
Изоҳ (0)