Франция ҳудудидаги Normaндия шаҳрида яшовчи 57 ёшли эркак Vespa Velutina Nigrithorax деб аталувчи қовоғари чақишидан вафот этди, деб хабар беради The Local.
Эркак ҳашарот чаққан вақтнинг ўзидаёқ вафот этган. Бундан ташқари яна бир аёл қовоғари чаққанидан сўнг шифохонага олиб келинган.
Бундай ҳодисалар Францияда тез-тез юз бериб туради. Август ойида Франция шимолида яшовчи фермер ўз машинасида қовоғари чаққанидан сўнг вафот этган эди. Эркак ҳушидан кетиб, машинаси билан устунга бориб урилган ва анафилактик шокдан вафот этган.
Қайд этилишича, сўнгги уч ой ичида 180 кишини тропик қовоғари чаққан.
Vespa Velutina Nigrithorax қовоғарилари Жануби-Шарқий Осиёда яшайди. Улар Европага 15 йил аввал Хитойдан келаётган чинни буюмлар билан келиб қолган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)