АҚШ Давлат департаменти Вашингтон санкциялар киритаётган Россия компаниялари ва жисмоний шахслари рўйхатини эълон қилди, деб ёзади «Дождь».
Рўйхатга Вагнер хусусий ҳарбий компанияси, «Оборонлогистика», Гагарин номидаги авиазавод, «Интернет-тадқиқотлар агентлиги» ҳам кирди.
Жисмоний шахслар орасидан Россия Қуролли кучлари Бош штаб бош бошқармаси бошлиғи Игорь Коробов, шунингдек, миллиардер Евгений Пригожин жой олди.
Давлат котиби Майк Помпеонинг қайд этишича, рўйхат «Россиянинг мудофаа ва разведка секторлари доирасида фаолият юритувчи» 33 та банддан иборат. Улар CAATSA («Америка душманларига санкциялар орқали қаршилик кўрсатиш тўғрисида») қонунига тушган.
Изоҳ (0)