Австралиянинг Woolworths супермаркетлар тармоғи бутун мамлакат бўйлаб ўз дўконларида савдодан тикиш игналарини олиб ташлади. Бунга мамлакатда мевалар ичидан игналар ва тўғноғичлар топилиши ҳолатлари сабаб бўлган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Тармоқнинг баёнотида айтилишича, тикиш игналарини дўконларда савдодан вақтинча олиш орқали эҳтиёт чоралари кўрилмоқда.
Австралия бош вазири Скотт Моррисон меваларга игна санчиган ёвуз ниятлилар учун жазони 15 йилгача бўлган қамоқ билан кучайтиришни таклиф қилган.
Бу ҳодисаларда гумонланиб, ўсмир бола қўлга олинган. Ўспирин айбига иқрор бўлган ва ўз хатти-ҳаракатларини «шўхлик» деб атаган. Полиция бошқа гумонланувчиларни қидиришда давом этмоқда.
Изоҳ (0)