Перунинг кичик шаҳарларидан бирида мэр лавозимига Гитлер Альба Санчес исмли сиёсатчи ўз номзодини қўйди, деб ёзади «Вести.ru».
У ўнг сиёсий партия вакили бўлиб, илгари мэр бўлиб ишлаган ва ўзини исми туфайли рақибларининг таъна-маломатларига қоладиган «яхши одам» деб атайди.
Янгроқ исм-шарифга эга яна бир перулик — Ленин Владимир Родригес Вальверде сайлов комиссиясига мурожаат қилди. У сиёсатчининг сайловда қатнашиш учун рўйхатдан ўтишига қарши чиқмоқда. У, гўёки, мэр лавозимини эгаллаш учун ахлоқий ҳуқуққа эга эмас эмиш.
Бироқ сайлов суди Лениннинг сўровини рад этди. Гитлер Альба Санчеснинг ўзи эътироф этишича, у кўп бора исмини ўзгартирмоқчи бўлган, аммо ота-онасига ҳурмат юзасидан буни қилмаган.
Хабарда таъкидланишича, Лотин Америкасида болаларга дунёга машҳур тарихий шахслар шарафига исм қўйиш одати бор.
Изоҳ (0)