Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Амикам Норкин Москвада Россия ҲҲК қўмондонлиги вакиллари билан Ил-20 разведкачи самолётининг Ўртаер денгизи устида ҳалокатга учраши юзасидан учрашди, деб ёзади «Газета.ru».
Учрашувда исроиллик офицерлар россиялик ҳамкасбларига Россия самолётининг Сурия ҳаво ҳужумига қарши мудофааси томонидан уриб туширилиши билан боғлиқ вазият ҳақидаги ҳисоботни, шунингдек, Исроил армияси томонидан олиб борилган текширув хулосаларини тақдим этди.
Учрашув яхши ўтди, томонлар Сурияда ўз хатти-ҳаракатларини мувофиқлаштиришни давом эттириш зарурлиги ҳақида келишиб олди.
Норкин Москвага Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг топшириғи билан Россия томонига Ил-20 ҳалокатга учраган кундаги Исроил авиациясининг хатти-ҳаракатлари ҳақида барча зарур маълумотни тақдим этиш учун келди.
Изоҳ (0)