Голливуд актёри Эштон Кутчер ўз автомобилида 19 ёшли ўсмирни уриб юборди. Йигит 40 ёшли актёр уни ўз Tesla’сида уриб юборганда йўл бўйлаб самокатда кетаётган эди. Бу ҳақда »Корреспондент.net» хабар берди.
Ҳодисани пайқаган Кутчер машинадан тушиб, жабрланган йигитга ёрдамга шошилган. Бироқ ҳаммаси яхшилик билан тугаган — йигит бироз лат еган, холос.
Ўз навбатида, ўсмир ўзининг олдида ким турганини тушуниб, дарҳол бирга суратга тушишни сўраган. Кутчер буни рад эта олмаган ва камерага қизиқ юз ифодаси билан қараган.
Изоҳ (0)