Россиянинг Качкара шаҳридаги оила ва болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш маркази бюджет маблағига сотиб олинган автобусдан уни қайта жиҳозлаш учун маблағнинг етишмаслиги сабабли 10 йилдан ортиқ муддат давомида фойдаланмади. Бу ҳақда Свердловск вилояти прокуратураси хабар берган.
Назорат идорасининг хабарига кўра, болаларни ташиш учун мўлжалланган автобус ижтимоий дастур доирасида 2007 йилда 700 минг рублга сотиб олинган. Бу вақт давомида автобусни болаларни ташишга мослаштириш учун маблағ топилмагани сабабли у фойдаланилмаган.
Изоҳ (0)