Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги дилерлик марказлари текширилганида 83 дона Lacetti, Cobalt, Spark ва Nexia русумли автомобиллар савдоси борасида қўпол қоидабузарликларга йўлга қўйилганлиги аниқланди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ хабар бермоқда.
Дилерлик марказлари ходимлари мижозларни автомобиллар мавжудлиги ҳақида ўз вақтида огоҳлантирмаган ва бу билан сунъий автомобиль танқислиги ва навбатлар юзага келишига йўл қўйган.
Шунингдек, текширувлар доирасида муддатида сотилиши керак бўлган автомобиллар сақланаётган жойлар ҳам аниқланди. Ушбу дилерлик марказларига нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
Шу каби қўпол қоидабузарликларни аниқлаш ва уларни қонуний жавобгарликка тортиш давом эттирилади.
Изоҳ (0)