Тошкент шаҳридаги газ баллонлари билан жиҳозланган автобусларда бехавотир ҳаракатланиш мумкин, ваҳимага ўрин йўқ. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Podrobno.uz».
«Компания балансидаги автобуслар ҳафтада икки бор — сешанба ва жума кунлари техник кўрикдан ўтади. Йилда бир маротаба капитал текширув ўтказилади. Шу сабабли пойтахтда ҳаракатланаётган жамоат транспортидан фойдаланишда ҳеч қандай хавф йўқ», — дея таъкидлаган матбуот хизмати вакиллари.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов газ баллонли автотранспорт ва газ тўлдириш станцияларини инвентаризациядан ўтказишга кўрсатма бергани ҳақида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)