Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев «Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасидаги Даромадлар ва мулкларга икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳақидаги 1996 йил 12 июндаги келишувга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги баённомани ратификация қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади, деб ёзади Spot.
Баённома 16 та моддадан иборат. Ҳужжат билан келишувда қўлланувчи баъзи терминлар маъносига ўзгартириш киритилган.
Шу билан бирга доимий муассасалар фаолиятини ва келишув доирасида уларга солиқ солишнинг тартибини тартибга солувчи моддаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бундан ташқари, давлатларнинг ваколатли идоралари билан ахборот алмашинуви ва солиқларни ундириш бўйича ўзаро ҳаракатлар механизмлари батафсилроқ баён қилинган.
Изоҳ (0)