Tashkent city халқаро ишбилармонлик маркази лойиҳаси доирасида қурилиш ишлари олиб борилаётгани боис ҳудудга яқин жойлашган кўчада транспортлар ҳаракати чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Қурилиш ишларини бажаришда жалб этилган махсус техникаларни шу йўналишда жойлашган қурилиш объектларига кириб чиқиши ва транспорт воситаларини ҳаракат хавфсизлигини олдини олиш учун Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасидаги ёрдамчи йўл вақтинчалик ёпилади», дейилади матбуот хизмати хабарида.
Ушбу чеклов Tashkent city’даги қурилиш ишлари якунига қадар амал қилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)