Давлат рақобат қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига асосан сотилиши белгиланган давлат активларини оммавий савдоларга орқали сотиб олишга таклиф этмоқда. Бу ҳақда рақобат қўмитаси ахборот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Эркин савдога қўйилган объектлар орасида Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «Саёҳат» меҳмонхонаси, Олмазор туманидаги «Марҳамат» кафеси биноси, Юнусобод туманидаги «Матбуот тарқатувчи» АЖ биноси ҳам бор.
«Батафсил маълумот учун Бошқарманинг (71) 233-35-08, 233-21-40 рақамларига мурожаат этишингиз ҳамда www.gkk.uz, www.gkk.tashkent.uz веб сайтларидан маълумот олишингиз мумкин», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)