2017 йил охирида чет эл ОАВлари томонидан «дунёдаги энг чиройли қизалоқ» деб топилган россиялик Анастасия Князева 1-синфга қадам қўйди, деб ёзади «Life.ru». Унинг онаси мактабда олинган илк кадрлар билан бўлишди.
Етти ёшли Настя модель бўлиб ишлайди ва бир нечта болалар кийимлари брендлари ҳам ҳамкорлик қилишга улгурган. Ҳозирда ёш моделнинг Instagram’даги саҳифасига (онаси юритади) 1,4 миллион киши обуна бўлган.
Настянинг суратлари доимгидек унинг мухлислари олқишларига сазовор бўлди. Аммо унинг онасини ўз қизининг ортидан даромад топишда айбловчилар ҳам топилди.
Уларга жавобан Настянинг онаси Анна Князева фарзандини бўянтирмаслигини, табиатнинг ўзи унга ҳусн бериб қўйганини айтди. «Ва мен унинг ортидан пул орттирмайман, чунки ўзим отдай ишлайман. Мен вақтимни беҳуда сарфламасдан, фарзандларим билан шуғулланганим учун улар ақлли ва тарбияли», — деб ёзди у.
Изоҳ (0)