19 сентябрь куни Бош прокуратура матбуот хизмати ҳамда қатор интернет сайтларда «Давр банк» ходими Д.Т 12 минг АҚШ долларини ноқонуний равишда сотаётганида қўлга олингани ҳақида хабар эълон қилинди.
«Давр банк» «Дарё»га мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот тақдим этди.
Маълум бўлишича, Д.Т ҳозирги кунда «Давр банк»да фаолият юритмайди. Ушбу воқеа юз беришидан аввалроқ у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
«Давр банк» интернет нашрларидан асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўрайди.
Изоҳ (0)