18 сентябрь куни Ўзбекистон мудофаа вазири генреал майор Абдусалом Азизов Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони – штат губернатори ўринбосари, генерал-майор Женсон Бойлз бошчилигидаги ҳарбий делегацияни кутиб олди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Учрашувда мудофаа соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати муҳокама қилиниб, истиқболдаги режалар белгилаб олинди. Ўзаро манфаатли ҳамкорликларни кучайтириш ҳамда Марказий Осиё минтақасида барқарорликни таъминлаш борасида фикрлар алмашилди.
Суҳбат давомида мудофаа вазири Абдусалом Азизов мамлакатлараро ҳар томонлама ва кўп режали ҳамкорликни ривожлантиришда жорий йилнинг май ойида Америка Қўшма Штатларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг амалга оширган расмий ташрифи икки давлат ҳамкорлиги учун катта ютуқлар заминини яратганини айтиб ўтди.
Шундан кейин меҳмонлар Қуролли Кучлар академиясининг вазифа ва фаолияти ҳамда малакали ҳарбий кадрларни етиштиришда замонавий ёндашувлар, курсантларнинг таълим олиши ва яшаши учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди
Изоҳ (0)