20 сентябрь куни Тошкентда «Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва фойдаланилмаган имкониятлар« мавзуидаги I Халқаро конференция бошланади, деб ёзади «Халқ сўзи».
Анжуманда 50 дан ортиқ мамлакатдан 340 нафар хорижий меҳмонлар, хусусан, Латвия, Литва, Люксембург, Молдова, Покистон, Польша, Россия, Озарбайжон, Афғонистон, Беларусь, Германия, Грузия, Миср, Ҳиндистон, БАА, Эрон, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Руминия, Саудия Арабистони, Сингапур, АҚШ, Тожикистон, Таиланд, Туркманистон, Туркия, Украина, Франция, Шейсария ва Япония каби давлатлар ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари« Миллий авиакомпанияси матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, Халқаро юк авиаташувлари уюшмаси (TIACA) Бош котиби Владимир Зубков ҳам мазкур форумда иштирок этишини тасдиқлаган.
Экспертнинг фикрича, конференция Марказий Осиё транспорт секторидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва ўзаро мақбул ечимларнинг минтақавий консултацион механизмини ишлаб чиқишда муҳим қадам бўлади.
Маълумот учун, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МК фуқаро авиацияси йўналиши бўйича Марказий Осиёда ҳаво транспортини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокамасига бағишланган сексион йиғилишнинг ташкилотчиси ҳисобланади.
Изоҳ (0)