Тадбиркор Баҳром Турсунбоев Тошкентда илк окенариумни қуришни таклиф қилди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Бу лойиҳани у шаҳар ҳокимлигидаги анъанавий «Инвестор куни»да тақдим этди.
«Балиқ етиштириш билан 20 йилдан бери шуғулланиб келаётган Баҳром Турсунбоевнинг оиласи Тошкентда денгиз жониворларининг 50 дан ортиқ тури бўлган биринчи океанариум очишни таклиф қилди. Ғоя ҳокимга маъқул келди, у қўшимча маълумотларни батафсил тақдим этишни сўради», —дейилади пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ (0)