16 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Uzcard банклараро тўлов тизими ишдан чиққанлигича қолмоқда. Унинг серверларида жиддий хато юзага келганига 15 соатдан кўпроқ вақт бўлди. Бу ҳақда UZ24 хабар берди.
Натижада, аҳолининг сўм пластик карточкаларидан фойдаланиш имконияти йўқолган. 15 сентябрь куни соат 18:52 дан бошлаб савдо шохобчалари терминал бўйича тўловларни қабул қилмай қўйган, карточка орқали онлайн товар ва хизматларни сотиб олишнинг ҳам имкони бўлмаган. Масалан, PayMe онлайн тўлов тизими орқали тўловларни амалга ошираётган пайтда тизим пластик картанинг сервери ишламаётгани ҳақидаги огоҳлантиришни кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Uzcard тизими Ягона умумреспублика процессинг марказига тегишли бўлиб, мамлакатнинг барча банклари сўм пластик карталари фаолиятини бошқаради.
Аввалроқ, «Ўзбектелеком» UzCard’даги носозликларга алоқаси йўқлигини маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)