Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Туркиянинг Senkron teknoloji A.S. компанияси ўртасида Тошкентда йўллар ёқасида автоматлаштирилган пулли тўхташ жойларини қуриш бўйича ҳамжиҳатлик тўғрисида меморандум имзоланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжатга кўра, Туркия томони Ўзбекистон томони билан биргаликда лойиҳанинг молиявий моделини ишлаб чиқади, ускуналарни етказиб беради ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлайди. Ўзбекистон томони йўллар ёқасида автоматлаштирилган пулли тўхташ жойларини қуриш лойиҳасини амалга оширишда ҳудудларни тақдим этишни кафолатлайди.
Ҳужжат доирасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим келишилади ва имзоланади. Лойиҳа қиймати тахминан 6 миллион долларга тенг.
Изоҳ (0)