Жанубий Корея ғарбидаги Чолла-Пукто вилоятининг Ванжу ноҳиясида 16 сентябрь куни енгил моторли самолёт қулади, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Хабар беришларича, самолёт қулагани ҳақида турли фуқаролардан тушган бир неча хабарлардан сўнг, қидирув-қутқарув операцияси бошланган.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан 15:30 (Тошкент вақти билан 11:30) атрофида юз берган. Авиаҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум.
Қайд этишларича, самолёт қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)