Эстония президенти Керсти Калюлайд Украинанинг Днепр шаҳридаги хиёбонни чиқиндилардан тозалаш ишларида қатнашди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Бугун, Бутунжаҳон орасталик кунида Днепрдаги шаҳар хиёбонини тозалашга ёрдам бердим», — деб ёзди Эстония президенти Калюлайд.
Эстония давлат раҳбари сайёрани кейинги авлодларга қандай кўринишда қолдириш ҳақида ҳар ким ўйлаши зарурлигини қайд этиб, атрофимиздаги оламни умумий саъй-ҳаракатлар билан «озода ва гўзал» қилишга чақирди.
Изоҳ (0)