Филиппинда «Мангхут» тўфони туфайли камида 28 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Уларнинг кўпчилиги мамлакат шимолидаги тоғли ҳудудларда кузатилган кўчкиларда ҳалок бўлгани билдирилмоқда.
Ҳозирда тўфон Хитой ва Гонконгнинг аҳоли гавжум жанубий провинцияларига йўл олмоқда.
Табиий офат туфайли Пекин ва Манила Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ининг 16 сентябрга мўлжалланган ташрифини бекор қилди. Шунингдек, салкам 150 та рейс қолдирилди, уларнинг учдан бири халқаро йўналишда эди.
Изоҳ (0)