Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базаси мотоўқчилари марш чоғида шартли террорчилар колоннасини йўқ қилди, деб ёзади Asia-Plus. Ўқув машқларида 500 га яқин ҳарбий хизматчи ва 40 дан ортиқ техника иштирок этди.
Ҳарбий машқлар доирасида Россиянинг бронетранспортёрдаги мотоўқчиалр баталёни 201-ҳарбий база разведкачилари аниқлаган шартли террорчилар колоннасини тўхтатиб қолиш учун олға силжиди.
Яширин позицияларни эгаллаб, мотоўқчилар шартли жангарилар қаршилигини енгди ва «Акация» ўзиюрар артиллерия қуролларидан ўт очиб, чекинаётган душман бўлинмаларини тор-мор келтирди. Машқлар Ляур тоғли полигонида бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)