Ўзбекистонда 2017 йил давомида 8,5 миллиондан кўпроқ фуқарога тез тиббий ёрдам тизими орқали хизмат кўрсатилган. Бу ҳақда, Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, «Ўзбекистонда шошилинч тиббий ёрдам тизими:муаммолар, ютуқлар ва истиқболлар» мавзуида шошилинч тиббий ёрдам тизими шифокорларининг IV съездида айтиб ўтилган.
Қайд этишларича, 3 миллионга яқин бемор стационар ва амбулатор шароитда даволанган. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида эса ўтган йил давомида 50 мингдан кўпроқ юқори технологияли операциялар ўтказилган.
«Жумладан, буйрак ва жигар трансплантацияси амалиёти йўлга қўйилгани тиббиётимизнинг муҳим ютуғи бўлди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)