Афғонистон пойтахти Кобулда Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва фаолиятига бағишланган халқаро семинар ўтказилди. Унда Ўзбекистон ва Ҳиндистондан берунийшунос олимлар иштирок этди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Ўзбекистондан ташриф буюрган делегацияга профессор Ашраф Аҳмедов раҳбарлик қилди. Шунингдек, Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги Шарқшунослик институти докторанти Феруза Жуманиязова ва мазкур академия таянч докторанти Умида Куранбаева Беруний ҳақидаги мақолаларини тақдим этди.
Барча олимлар семинар иштирокчилари томонидан қизғин кутиб олинди. Айниқса, Ўзбекистондан ташриф буюрган берунийшунослар шимолий вилоятлардан борган, ушбу илмий семинарда қатнашган ёшлар томонидан хуш қаршиланди.
Кобулда Беруний ҳақида ўтказилган семинар икки давлат раҳбарларининг Тошкентдаги учрашувида келишилган мавзулардан бири эди. Маълумотларга кўра, кейинги сафар Ўзбекистон томони Гавҳаршодбегим ҳаёти ва фаолиятига бағишланган илмий анжуманга мезбонлик қилади.
Изоҳ (0)