Ҳуқуқ-тартибот идоралари Тошкент шаҳрида носвой тайёрлаш бўйича яширин цех фаолият кўрсатаётганини аниқлади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Цехни Бектемир туманида яшовчи 36 ёшли Музаффар И. ўз уйида ташкил этгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси ҳузуридаги департамент томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)