Ўзбекистонда 14-сентябр куни соат 02:31 да ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
«Зилзила Афғонистонда, Тошкентдан 463 километр жанубда содир бўлди. Эпимарказдаги магнитудаси 5,1 ни ташкил этди», — дея маълум қилди ФВВ сейсмопрогноз мониторинги маркази.
Ер силкиниши кучи Фарғона, Гулистон ва Термизда 2 баллга тенг бўлди.
Изоҳ (0)