Мажбурий ижро бюроси Пахтакор тумани бўлими инспектори Қ.Ражабов коммунал тўловларни текшириш учун ҳудуддаги хонадонлардан бирига кирди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Кутилмаганда уй эгаси Чори Қўчқоров (исм-шарифи ўзгартирилган) ҳеч бир сабабсиз МИБ ходимига ташланиб қолди. Инспекторни ҳақоратлагани етмаганидек, юзига шапалоқ ҳам тортиб юборди.
МИБ инспекторига хизмат вазифасини бажаришга тўсқинлик қилиш билан боғлиқ бу нохуш ҳолат жиноят ишлари бўйича туман судининг очиқ мажлисида кўриб чиқилди. Суд ҳуқуқбузарга нисбатан энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида жарима жазосини қўллади.
Изоҳ (0)