American Airlines авиакомпанияси учувчиси ноқулай об-ҳаво сабабли ўз йўналишини ўзгартирган самолётнинг барча йўловчиларига пицца сотиб олиб берди. Бу ҳақда Inside Edition хабар қилди.
Лос-Анжелесдан Даллас аэропортига учаётган самолёт Уичито-Фолс шаҳрига юборилганидан кейин 159 нафар йўловчи кейинги кунга қадар аэропортда қолиб кетган. Шунда кема капитани Жефф Рейнс кўнгли қолган йўловчиларни тинчлантириш учун 40 қути питца буюртма қилган
Унинг ҳаракати ҳамкасблари ва саёҳатчиларни ҳайратда қолдирган.
Изоҳ (0)